International Research Press ( 30.12.2017 )
€ 59,90
Ўрта Осиё тарихида Сомонийлар сулоласининг ҳукмронлик қилган даври (IX – X асрлар) алоҳида аҳамиятга эга. Чунки бу даврда Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлар ислом дунёсининг энг йирик маданий ва илмий марказларига айланди, маҳаллий халқларнинг ислом давридаги давлатчилиги асослари яратилди. Ёзма манбаларда Сомонийлар сулоласининг турли вакиллари, улар ҳукм сурган даврдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳвол ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд. Лекин Сомонийлар сулоласининг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кам ва бир бирига зиддир. Ушбу китоб Сомонийлар сулоласининг энг ёрқин намоёндаси Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомонийнинг давлат арбоби сифатида олиб борган фаолиятига бағишланган. Китоб 2 қисмдан иборат. 1-қисмда Сомонийларнинг келиб чиқиши масаласи таҳлил этилган. Хусусан, Исмоил Сомонийнинг исломдан олдинги даврларда яшаган аждодлари Баҳром Чубин, Жаббохон ва Сомон худот ҳақида маълумотлар келтирилган. 2-қисм Исмоил ибн Аҳмаднинг ўзига бағишланган. Унда Исмоил ибн Аҳмаднинг ислом давридаги аждодлари, шунингдек, унинг ҳуқуқий мақоми, бошқарув тизими, қўшин ислоҳоти, жиҳод урушлари, Сомонийлар даври маданияти, Исмоил Сомоний мақбараси ва вақф ерлари ҳақида сўз юритилган.
Détails du livre: |
|
ISBN-13: |
978-620-2-30529-7 |
ISBN-10: |
6202305290 |
EAN: |
9786202305297 |
Langue du Livre: |
English |
de (auteur) : |
Шамсиддин Камолиддин |
Nombre de pages: |
92 |
Publié le: |
30.12.2017 |
Catégorie: |
Moyen Âge |